ЖИЗЗАХ ВОҲАСИ АҲОЛИСИ ГИЛАМДЎЗЛИГИ АНЪАНАЛАРИГА ДОИР МУЛОҲАЗАЛАР

Main Article Content

Абдуқодиров Сарвар

Abstract

Гиламдўзлик кадимдан ривожланиб келаётган ўзбек анъанавий
тўқимачилигининг ўзига хос тармоқларидан бири ҳисобланади. Қолаверса,
бугунги кунда халк амалий безак санъатининг кенг тарқалган турларидан ҳам
биридир. Айниқса, унинг тарихий аҳамиятини дунё халклари музейларида
сакланувчи гиламдўзлик ёдгорликлари, турли коллекциялар, бадиий фондлар,
шунингдек тарихий қўлёзмалар ҳамда барча халқларда гиламдўзлик
ҳунармандчилиги қадим замонлардан бери ривож топганлигини археологик
топилмалар хам тасдиклайди.
Гиламдўзлик чорвачилик билан узвий боғлиқ бўлиб, Ўзбекистоннинг
бошқа ҳудудлари сингари Жиззах воҳасида ҳам дастлаб уйда аёллар ишлаб
чиқаришига асосланган. Гиламдўз-аёллар тукли ва туксиз гиламлар ишлаб
чиқаришнинг турли ўзига хос техникасига эга бўлганлар[6.17-20].
Жаҳоннинг турли мамлакатларидаги қадимий шаҳристонлар,
археологик ёдгорликлардан заминимизда яратилган гиламларнинг
намуналари топилгани, кўплаб давлатларнинг етакчи музейларида ўзбек
гиламдўзлигининг ноёб намуналари сақланаётгани ҳам миллий
хунармандчиликнинг ушбу турига дунё миқёсида эътибор ва қизиқиш катта
эканлигидан далолатдир.

Article Details

How to Cite
Абдуқодиров Сарвар. (2022). ЖИЗЗАХ ВОҲАСИ АҲОЛИСИ ГИЛАМДЎЗЛИГИ АНЪАНАЛАРИГА ДОИР МУЛОҲАЗАЛАР . PEDAGOGS Jurnali, 3(1), 60–64. Retrieved from https://pedagoglar.uz/index.php/ped/article/view/125
Section
Articles