МАРКАЗИЙ ОСИЁДА ТРАНСЧЕГАРАВИЙ СУВ РЕСУРСЛАРИНИ БОШҚАРИШДА ХАЛҚАРО ҲАМКОРЛИК ИСТИҚБОЛЛАРИ (Андижон ва Ўш вилоятлари орасидаги ҳамкорлик мисолида)
Main Article Content
Abstract
Сув ресруслари ва энергетика ресурслари – Марказий Осиё давлатларини бирлаштирувчи асосий омиллардан бири хисобланади. Дарё ва сойлар ирмоқларлида жойлашган тоғли мамлакатлар, яъни сув манбаларининг юқори қисмида жойлашган мамлакатлар Қирғизистон ва Тожикистон Республикалари жуда катта чучук сув заҳиралари ва улкан гидроэнергетик салоҳиятга эгадир. Дарёларнинг ўрта ва қуйи оқими мамлакатлари хисобланган Ўзбекистон, Қозоғистон ва айниқса, Туркманистон Республикалари қазиб олинадиган ёқилғининг катта захираларига эга. Аммо сув ва суғориладиган деҳқончилик билан бевосита ёки билвосита боғлиқ аҳолининг ҳаётини таъминлаш борасида “юқоридаги қўшниларига” боғланиб қолган. Марказий Осиё давлатлари аҳолисининг сувга бўлган талаби асосан трансчегаравий дарёлар – Амударё ва Сирдарё ҳисобига қондирилади. Кузатишларга қараганда, 2030 йилга бориб иқлим ўзгариши, глобал ҳароратнинг ошиши туфайли мазкур дарёларни сув билан таъминлаётган музликлар заҳирасининг 20–25 фоизгача камайиши кутилмоқда. Тоғ музликлари ҳажми йилдан-йилга камайиб бораётгани, тоғ дарёлари ҳавзаларида қор захиралари тобора қисқараётгани юқоридаги фикрнинг исботидир. Иқлим ўзгариши туфайли минтақамизда иссиқ ва ёғингарчиликсиз кунлар сони тобора чўзилиб бораверади.
Article Details
References
БМТ конвенциялари.
Ирригация Узбекистана. А.С.Садыков. 1975 г. 358ст.
Вода для продовольствия. 2007 г. www.earthscan.co.uk 52ст.