ЮРАК РЕСИНХРОНЛАШ АМАЛИЁТИ ЎТКАЗИЛГАН БЕМОРЛАРДА ЖИСМОНИЙ ЮКЛАМАЛАРГА ЧИДАМЛИЛИК ҲОЛАТИНИ БАҲОЛАШ

Main Article Content

ЭШМАМАТОВ О.Ф.
ТУРАҚУЛОВ Р.И.
АБДУРАХМОНОВА Н.М.

Abstract

Кириш. Сурункали юрак етишмовчилиги илк бор жиддий тиббий-ижтимоий муаммо
сифатида 1960-йилларда АҚШда қайд этилди. АҚШ тиббий статистикаси тақдим қилган
маълумотларга кўра стационар давога ётқизилган барча беморларнинг 1% дан зиёдини сурункали
юрак етишмовчили ташкил этган эди. Йил давомида эса 1000 тадан 2 та беморда СЮЕ ташхиси
қўйилганди [1]. Мамлакат бўйича СЮЕ билан беморлар сони 1,4 млн нафардан ошганди. Т. Gibson
ва ҳаммуаллифларнинг (1966) ҳисоб-китобларига кўра СЮЕ билан хаста беморлар сони 1980-
йилларга бориб 1,7-1,9 млн нафар бўлиши керак эди [2]. Лекин 1989-йилга келиб СЮЕ мавжуд
беморлар сони кутилганидан 2 баробар ошиб кетган эди, 1000 та аҳолидан 2,5-2,7 ҳолатда учради.
Шифохонага ётган беморларнинг 4% дан зиёди эса СЮЕ ёндош касаллик сифатида қайд этилган
эди [3]. Эпидемиологик изланишларга кўра ҳозир Ер юзида қарийб 25 млн одам ушбу хасталикдан
азият чекмоқда, госпитилизация қилинаётган ва ушбу касаллик оқибатида ўлим ҳолати учраётган
беморлар сони эса йилдан йилга ортиб бормоқда [2]. Ушбу касаллик билан дунё бўйлаб ҳар йили
400 минг одам рўйхатга олинади, 2 миллион одам эса шифохонада даволанади [3] СЮЕ оқибатидан
вафот этиш ҳолатлари бир йилда 612 минг нафар кишини ташкил қилади [7]. Европада ҳар 100 минг
аҳолидан 3 тадан 20 тагача одам касалликдан азият чекмоқда [2].

Article Details

How to Cite
ЭШМАМАТОВ О.Ф., ТУРАҚУЛОВ Р.И., & АБДУРАХМОНОВА Н.М. (2022). ЮРАК РЕСИНХРОНЛАШ АМАЛИЁТИ ЎТКАЗИЛГАН БЕМОРЛАРДА ЖИСМОНИЙ ЮКЛАМАЛАРГА ЧИДАМЛИЛИК ҲОЛАТИНИ БАҲОЛАШ . PEDAGOGS Jurnali, 3(1), 92–98. Retrieved from https://pedagoglar.uz/index.php/ped/article/view/130
Section
Articles